• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 ноября 2021

9 йил олдин ўгай қизини ўлдирган ота ушланди

Қотилликни содир этган ота марҳуманинг жасадини далаҳовлининг ертўласига кўмиб юборган.

2083
0
Видеодан кадр

Бундан 9 йил муқаддам бедарак йўқолган қизнинг жасади Тошкент вилояти паркент туманида жойлашган дала ҳовлиларидан бирининг ертўласидан топилди. 

18 ёшга тўлмаган Наргиза сўнги бор 2012 йил 25 сентябрь куни Шайҳонтоҳур туманида жойлашган Эски жўва бозорида ўгай отаси, яъни онасидан 9 ёш кичик бўлган, онаси билан шаръий никоҳда бўлган Санжар чақиргани сабабли унинг олдига борган ва уйига қайтиб келмаган. 

Наргизанинг яқинлари шу вақтгача қизни излаб ИИО ва прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб келган. 

Ушбу қотиллик 1984 йилда Сурхондарёда туғилган Тўхтаев Санжар томонидан содир этилганлиги аниқланган. 

Маълум бўлишича, Т.С Наргизанинг бўйин қисмидан чойшаб билан бўғиб, уни вафот этганига ишонч ҳосил қилгач, жасадни дала ҳовлининг ертўласига кўмиб юборган. 

Ҳолат юзасидан қотилликни содир этган шахсга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан Тошкент вилояти суди томонидан 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

2083
0