Бугун Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида "Йил аёли" миллий кўрик танловларида ғолиб бўлган иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
“Йил аёли” кўрик-танлов мутлақ ғолиби гран-присига лойиқ деб Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани “Орзу” фермер хўжалиги раиси Салиева Палзада Жийенбаевна топилди.
Шунингдек, "Йил аёли – 2021” республика танловининг соҳибалари тақдирланди.
1-ўринни Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-сон Оториноларингология кафедраси мудири, Тиббиёт фанлари доктори, доцент, Насриддинова Маҳзуна Тахсиновна эгаллади. Унга 20 млн сўм пул мукофоти берилди.
2-ўринни Бухоро вилояти ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Шаропова Дилфуза Қудратовна, 3-ўринни Шаҳрисабздаги “Мевазор-Саодат” ишлаб чиқариш кооперативи бошлиғи Низомова Саодат Кенжаевна эгаллади. Уларга 10 млн сўмдан пул мукофоти берилди.