Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухорода 13 ёшли қиз она бўлгани ва боланинг отаси қизнинг аммаваччаси экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Ҳолат 2021 йил 12 ноябрда мактаб директори томонидан аниқланиб, туман Халқ таълими бўлими мудири ҳамда тиббиёт бирлашмасига билдирилган.
Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан текширилиб, ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига маълум қилинган.
Мазкур ҳолат туман Халқ таълими бўлими мудири иштирокида директор ҳузурида атрофлича муҳокама қилиниб, раҳбар-ходимларга интизомий чора кўрилган.
"Боланинг отаси қизнинг аммаваччаси эканлигига етарли асос йўқ. Чунки, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан 30 ноябрь куни ЖКнинг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
18 ёшли йигит боланинг отаси эканликда гумон қилиниб, терговга жалб қилинган.
"Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - маълум қилди прокуратура матбуот хизмати раҳбари.