• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 декабря 2021

Ангренда вагонларига кўмир ортилган поезд ағдарилиб кетди — видео

20 та вагон темир йўли изидан чиқиб, ағдарилган. Икки киши шифохонага олиб кетилган. ФВВ ҳодиса қандай содир бўлганини маълум қилди.

1206
0
видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра,  бугун, 19 декабрь куни соат 05:03 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен кўмир кони”нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда 010-сонли локомотив состав электровознинг сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида бошқарувсиз ҳаракатланган ва 1-йўлда ҳаракатланиб кетаётган 017-сонли локомотив составига урилган. 

Натижада жами 33 та юк вагонидан 20 та вагон темир йўли изидан чиқиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида 010-сонли локомотив состави машинисти ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Улар Ангрен шаҳар шифохонасига юборилган. 

Мазкур ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида воқеа жойига “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги “Темир йўл транспорт” филиалидан 2та юк крани, 2 та погрузчик ва 50 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган. Бартараф этиш ишлари давом этмоқда. 

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1206
0