• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 ноября 2021

Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров вафот этди

"Ажойиб хаёлпараст" фильми орқали танилган актёр 81 ёшида вафот этди.

1280
0
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси

Ўзбекистон халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати" , 'Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди

Бахтиёр Ихтиёров сермахсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, "Ёш гвардия" театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

1280
0