Фарғонада ҳайдовчи ичида ёнғин чиққан Damas ичида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 14 декабрь куни соат 19:30 лар чамасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Damas’ни бошқариб бораётиб, олдинда қарама-қарши тарафда ҳаракатланиб, келаётган 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt’ни ўтказиб юбормасдан, орқага қайрилиб юбориши натижасида тўқнашув содир этган.
Натижада, Damas ҳайдовчиси Р.Х. куйиш тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.