• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 29 декабря 2021

Сирдарёда 5 кунлик чақалоғини $5 мингга пулламоқчи бўлган аёл қамалди

Одам савдоси қурбони бўлган чақалоқ васийлик органларига топширилди.

1225
0
Олий суд

Қашқадарёлик Б.А. шу йилнинг 8 октябрь куни қиз фарзанд кўриб, 5 кунлик чақалоқни 13 октябрь куни Гулистонда тезкор тадбирга "харидор" сифатида жалб этилган Сирдарё вилояти ИИБ ходимига $5 мингга сотишга келишган.

Шундан сўнг, болани унга топшириб, ИИБ ходимидан олдиндан келишилган, махсус кимёвий ишлов берилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, Б.А.га беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади ва одам савдоси қурбони бўлган гўдак васийлик органларига топширилди.

1225
0