• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 1 декабря 2021

Фарғонада хомиладор келинни пичоқлаб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

"1xBet" сабаб қарз бўлиб қолган эркак қўшнисининг уйига ўғирликка тушганида, уни келин кўриб қолган. Ҳодиса тафсилотлари айтилди.

1218
0
UzNews.uz

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида У.Н. "1xbet" қимор ўйинида катта миқдордаги пулларни ютқазиб, уни тўлаш мақсадида қўшнисининг уйига ўғирликка тушиб, ҳомиладор келинни пичоқлаган эркакка суд ҳукми ўқилди. 

Аниқланишича, 29 ёшли эркак ўтган йилнинг ёз ойидан бошлаб, интернет орқали мунтазам равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўйнаб келган. Бунинг натижасида у 100 миллион сўмдан ортиқ пулни ютқазиб, қарздор бўлиб қолган.

Жорий йилнинг 22 июнь куни у қарзларини тўлаш учун қўшниси О.Қ.дан 2 минг доллар қарз олган. У 23 июнь куни соат 10:00 атрофида қўшнисиникида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўғриликка тушган. 

Маълум бўлишича, у хонадондаги мол-мулкларни яширинча қўлга киритмоқчи бўлган вақтида қўшнисининг ҳомиладор келини келиб қолган. Низомов қилмиши ошкор бўлишидан қўрқиб, қўшни келинга пичоқ билан ҳужум қилган, танасининг турли соҳаларига тан жароҳатлари етказган ҳамда ҳодиса жойидан яширинган. Аёл кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.

Шунингдек, 23 июнь куни мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман прокуратураси томонидан У.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б", "и" бандлари (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдириш), 164-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари (уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда баданга оғир шикаст етказиб, босқинчилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг ҳукми билан У.Н. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б", "и" бандлари, 164-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари билан айбли деб топилиб, унга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

1218
0