• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 19 ноября 2021

Биржада бензин нархи пасая бошлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўнгги уч кунлик бўйича биржа савдоларида бензин нархини таҳлил қилди.

1412
0
autostrada.uz

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тонна ёки 75 фоизи сотилган.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 минг 129  сўмдан 9 минг 180,5 сўмгача пасайиб, 9 фоизга арзонлашди.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича арзонлаган:

Фарғона НҚИЗ – 17 %;

"Саноат энергетика гуруҳи" MЧЖ ҚК – 16 %;

Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 8 %;

Бухоро НҚИЗ (импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2 %.

Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони – 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).

1412
0