• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 16 декабря 2021

Покистон авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

Исломобод ва Карачидан Тошкентга бўладиган рейсларни кейинги йилнинг январь ойидан йўлга қўйиш режалаштирилган.

853
0
Транспорт вазирлиги

Pakistan International Airlines авиакомпанияси Исломобод – Тошкент ва Карачи – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича режалари ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Покистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда «PIA» авиакомпанияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда маълум бўлган.

«PIA» авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Муҳаммад Ваккос мазкур йўналишдаги рейсларни 2022 йилнинг январь ойидан йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берди.

Учрашув давомида икки томон вакиллари мамлакатлар ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши Ўзбекистон ва Покистон манфаатларига бирдек мос келишини алоҳида таъкидлаб ўтган.

853
0