• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 декабря 2021

Сурхондарёда чегарани бузиб, Афғонистонга ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланди

У сумкасида психотроп таблеткаларини олиб ўтмоқчи бўлган.

924
0
Сурхондарё вилоят ИИБ

Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 26 ноябрь куни соат 19:00 ларда Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм чегара наряди ва тезкор ходимлари томонидан Франция фуқароси T.M. Ўзбекистондан Афғонистонга чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда тарзда ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтишга уринган вақтда тўхтатилган.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари чиқишиб, фуқарони холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли бўлган кулранг рюкзак сумкаси ичидан 26 дона Topalgic 50 mg tramadol номли таблеткалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

924
0