• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 декабря 2021

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

ФВВ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

1151
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Сергели туманида йўловчи ташувчи автобус ёнаётгани акс этган видео тарқалди. 

Ушбу ҳолат юзасидан туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, бугун, соат 15:21 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Дўстлик 1 даҳасида, 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. 

Унга кўра, 2 та ўт ўчирувчи экипаж соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:34 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1151
0