• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 декабря 2021

“Маска ‘отмен’ бўлган” — ЙПХ ходими тиббий ниқоб тақиш бекор бўлганини айтди

Тошкент вилоятида ЙПХ ходими йўловчига тиббий ниқоб тақиш мажбурий эмаслигини айтди. ИИВ ЙҲХББ ҳолатга муносабат билдирди.

1229
0
видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётиб тиббий ниқоб тақиш бекор қилганини айтгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.

Аниқланишича, бугун, 30 декабрь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ЙПХ ходими И.Хусанов томонидан Lacetti ҳайдовчиси тўхтатилган. 

Ўзаро мулоқот жараёнида автомобил йўловчиси ЙПХ ходимга нимага сабабдан тиббий ниқоб тақмаганлигини айтиб, эътироз билдирган. Аммо, ходим тиббий ниқоб тақиш мажбурийлиги бекор қилинганлигини таъкидлаб, унга нотўғри маълумот етказган.

ЙҲХББ Республика махсус комиссияси томонидан тиббий ниқобни тақиб юриш мажбурий эмаслиги бўйича ҳеч қандай қарор эълон қилинмаганини эслатди.

1229
0