• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2021

Россияга ишлагани борганлар ўртача қанча пул топиши айтилди

Мутахассислар 2021 йил давомида Ўзбекистон ва унга қўшни икки давлатдан келганлар билан суҳбатлашиб, тадқиқот ўтказишди.

1307
0
t.me/migratsiyaagentligi

Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўртача маоши ойига 47,1 минг рубль ёки (6,8 миллион сўм)ни ташкил этади. Аммо, мигрантлар ойига 77 минг рубль (11,1 миллион сўм) атрофида маош олишни истайди. Бу ҳақда Россия мигрантлари федерацияси президенти Вадим Коженов маълум қилган.

Маълумотга кўра, мутахассислар 2021 йил давомида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан келган жами 4739 нафар муҳожирлар билан суҳбатлашиб, тадқиқот ўтказган. 

Таҳлил натижаларига кўра, Россияга янги келган муҳожирлар ўртача 77,2 минг рубль даромад олишни хоҳлайди.

Рус тилини яхши билмайдиганлар 37 минг рубль, яхши билганлар эса 49 минг рубль олиши аниқланган.

Шунингдек, муҳожирларнинг 54,4 фоизи ватанида маош пастлиги, 30,5 фоизи ўз мамлакатида иш йўқлиги, 18 фоизи эса умуман турмуш даражаси пастлиги сабаб Россияга келганини айтган.

Коженовнинг таъкидлашича, сўровномада қатнашган муҳожирларнинг 27,5 фоизи кунига 8 соатдан 10 соатгача, 22 фоиздан камроғи 8 соат ёки ундан кам вақт ишлайди.

1307
0