• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 декабря 2021

“Фарғонада йил бошидан бери деярли 6 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланган” — Энергетика вазирлиги

Ноқонуний фойдаланилган электр энергияси 23 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенглиги маълум бўлди.

869
0
Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йил бошидан вилоят бўйича аҳоли истеъмолчилари томонидан 1268 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 921,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 772 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 5 млрд 850 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жойларда мунтазам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жойларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

869
0