• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 1 января 2022

ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари бўлди

ИИВда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

3090
0
ИИВ ЙҲХББ

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Олим Саидов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, полковник Бахтиёр Бердиалиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Даврон Азизов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бунга қадар Азизов ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Омон Ўринбоев ИИВ пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

3090
0