• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 23 декабря 2021

Афғонистон томонидан Ўзбекистонга ҳеч қандай таҳдидларга йўл қўйилмайди — Афғонистон ТИВ ўринбосари

Ўзбекистондан Афғонистонга юборилган 63 вагон гуманитар ёрдам Мозори Шариф шаҳрига етиб борди.

1003
0
ТИВ

Ўзбекистон Афғонистон халқига юборган инсонпарварлик юкларини топшириш маросими Мозори Шариф шаҳрида бўлиб ўтди, дея хабар берди ТИВ Ахборот хизмати.

Унга кўра, ун, гуруч, шакар ва бошқа озиқ-овқатлар, биринчи навбатдаги зарурий товарлар, кийим-кечаклар, тўқимачилик маҳсулотлари, умумий оғирлиги 4 минг тоннадан зиёд кўмир ёқилғисидан иборат ушбу инсонпарварлик ёрдами ўзбек халқининг Aфғонистонга кўрсатган навбатдаги хайрихоҳлиги бўлди.

Маросимда сўзга чиққан Aфғонистон Муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Aббос Станакзай афғон халқи Ўзбекистон раҳбарининг биродарлик муносабатини доимо ҳис қилиб келганини, шу боис мамлакатнинг янги ҳокимият идоралари яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солишини, шунингдек, ўз ҳудудидан қўшни давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳеч қандай таҳдидларга йўл қўймаслигини билдирди.

Эславтиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонга 63 вагон гуманитар ёрдам жўнатгани ҳақида хабар берган эдик.

1003
0