• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2021

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

Илгари бундай имконият фақатгина жисмоний шахслар учун мавжуд бўлган.

785
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Илгари бундай имконият фақатгина жисмоний шахслар учун мавжуд бўлган.

Қайд этилишича, ижарага олувчида алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда, ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкин.

Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини «Маъмурий амалиёт» тизими орқали электрон равишда текшириши мумкин бўлади.

785
0