• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 декабря 2021

Тошкентда метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди

Метрополитен маъмурияти ушбу вазиятга йўловчиларни айбдор қилиб кўрсатди.

1517
0
видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда метро поезди эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Тошкент метрополитени ҳолатга изоҳ берди.

Ушбу ҳолат 15 декабрь куни йўловчилар қатнови тиғиз бўлган вақтда "Чилонзор" йўлининг "Олмазор" - "Буюк Ипак йўли" йўналишларида юз берган.

Вазиятга аниқлик киритилишича, йўловчилар томонидан эшикка суяниш натижасида, эшикка меъёридан ортиқ юклама тушиши сабабли ўша вақтда вагон эшикларининг блакиратори носоз аҳволга келган. 

Машинист ушбу ҳолатдан хабар топган, аммо, тоннел ичида йўловчиларни ортиқча ваҳимага солмаслик учун "Халқлар дўстлиги" метро бекатидан "Пахтакор" метро бекатига етиб келган.

Айнан шу бекатда вагон эшигидаги муаммо бартараф этилган. Ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса рўй бермаган, жабрланганлар йўқ. 

"Шу ўринда, метро йўловчиларидан, вагон эшикларига суянмаслик, эшиклар ёпилиш чоғида вагон ичига ва ташқарисига томон ҳаракатланмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

1517
0