• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 декабря 2021

Расмийлар биринчи марта Афғонистондан Ўзбекистонга келган қочқинлар сонини эълон қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев мамлакатда ҳали ҳам афғон қочқинларининг борлиги билан боғлиқ саволга жавоб берди.

1007
0
АОКА

150 нафарга яқин афғонистонлик қочқин Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев маълум қилди.

Анжуманда маълум қилишича, ижтимоий тармоқда Термизда ҳали ҳам Афғонистондан қочиб ўтган қочқинлар яшаб келаётгани ва уларнинг виза муддати тугаб қолгани шунингдек, уларнинг кўпчилиги аввалги ҳукумат, яъни Ғани даврида мамлакатга хизмат қилганлар бўлгани сабаб виза муддати тугагач Ўзбекистон уларни чиқариб юборишидан хавотирда эканлиги тўғрисида хабар тарқалган.

Исматулла Эргашев Термиздаги афғонистонлик қочқинлар ҳақидаги шундай хабарларга изоҳ берди. 

"Сурхондарёда яшаб келаётган афғон қочқинларини мажбурий мамлакатдан чиқариб, Афғонистонга қайтариб жўнатиш тўғрисида режаларимиз йўқ. Манашу фожиали 14-15 август кунларида бевосита Амударё орқали сузиб ўтган қочқинлар сони тахминан 150 нафарни ташкил қилади. Мазкур афғон қочқинларининг молиявий эркинликлари жуда ҳам тор. Уларнинг оилалари Афғонистонда қолиб кетган", - деди Исматулла Эргашев.

Шунингдек, Исматулла Эргашев қочқинлар билан суҳбатлашган. Унинг таъкидича, агар Толибон ҳукумати Термиздаги қочқинларга тазйиқ ўтказмаса, ўлдирмаса ёки қамамаса улар мамлакатга қайтишга тайёр.

Ўз ўрнида Толибон ҳукумати ҳам бунга рози бўлган. Агар қочқинлар халқи, ватани учун хизмати қилишга тайёр бўлишса, ҳукумат уларни афв этади.

1007
0