• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 ноября 2021

"Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти футболчиларига ойлик тўлаб бермади

Клуб 393 нафар ходимини ойлик бермасдан ишлатган.

741
0
FC Bunyodkor

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда "Бунёдкор" футбол клуби томонидан ходимларга икки ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Меҳнат вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилган.

Аниқланишича, айни вақтда клуб томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. 

Шунингдек, ҳозирда клуб ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлиги ва ходимларга ушбу тўловларни тўлаб бериш ҳаракатлари амалга оширилаётганлигини маълум қилди.

"Бундан ташқари, "Бунёдкор" футбол клуби бош директори У.А.Мирзаев номига ходимларга ойлик иш ҳақи бўйича юзага келган қарздорликни бартараф қилиш ҳамда кейинчалик ойлик иш ҳақларини ўз муддатида тўлаш бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма киритилди", - дейилади хабарда.

741
0