• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2021

Хитой компанияси Ўзбекистонда 350 млн долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қурмоқчи

Компания шунингдек, инновацион технопарк ҳам қуришни режалаштирмоқда.

660
0
minenergy.uz/

Хитой компанияси Фарғонада 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Fht Future Technology компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг мамлакатимиздаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилди.

Компания ижрочи директори Ли Венжин Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган йирик инвестиция лойиҳасини тақдим этди.

Лойиҳага кўра, Fht Future Technology компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарилган электр энергиясини технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтириш кўзда тутилган.

Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шунингдек, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Вилоят ҳокими лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан инвесторлар вакиллари ва вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш таклифини билдирди. Шунингдек, чўл зоналардаги қум ва тошлоқ, сувсиз ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

 Ҳамкорликда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.

660
0