• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 декабря 2021

МИБ ходимлари томонидан 20 минг долларга яқин қалбаки пуллар ёқиб юборилди

Ëқиб юборилган қалбаки пулларни ҳақиқий купюраларга алмаштирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган.

921
0
ЎзА

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг ходимлари томонидан 19,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пуллар ёқиб юборилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Н.П. Қирғизистон фуқароси билан тил бириктириб, қалбаки пулларни ҳақиқий 12 минг долларга алмаштирмоқчи бўлган.

Ушбу шахслар пулларни алмаштириш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур шахслар томонидан олдин ҳам 6,8 минг доллар миқдоридаги қалбаки пуллар ҳақиқий 4 минг долларга алмаштирилган.

921
0