Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 43 млн 107 минг 478 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 2 254 480 дозаси AstraZeneca;
— 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;ҳ
— 1 128 500 дозаси Sputnik V;
— 3 000 060 дозаси Moderna;
— 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
— 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Шундан 34 874 583 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.