Мўъжизага ишонасизми? Бу йил Coca-Cola барчани ўз яқинларига мўъжиза улашишга чақиради. Янги йил шукуҳини таратувчи байрамона бренд Янги йил мўъжизалари туркумини эълон қилади. Анъанавий арчалар, Coozin ижтимоий лойиҳасидан уй таомларининг байрамона тўпламлари, мусиқа ва рақс фестивали, «Қопқоқ остидаги мўъжиза» Янги йил акцияси ва «Ҳумо Арена» осмонидаги энг ёрқин бўёқлар шулар жумласидан.
Бу йилги барча Янги йил тадбирлари «Лаҳза сеҳри» номли бренднинг янги концепциясига ҳамоҳанг тарзда ўтказилади. Ёш рассомлар, диджейлар, созандалар ва Сантанинг бутун сеҳрли фабрикасидан ташкил топган севимли Янги йил карвонлари аллақачон мамлакат аҳолисига мўъжизалар улашишни бошлаб юборган.
Мўъжизанинг биринчи нуқтаси – Coca-Cola New Year Fest. Кенг миқёсдаги фестиваль «Ҳумо Арена»да бошланиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини 25 декабрдан 9 январга қадар хушнуд этишда давом этади.
Dance Music Fest доирасида 22 январь куни бренд пойтахт аҳолисига тароналари Coca-Cola x ozen ҳамкорлик албомидан жой олган рассомлар ва созандалардан иборат байрамона art-performans кечасини ҳадя этади.
Ушбу тадбир давомида рассомлар #cokerealmagicuz мавзусида ижодий граффитилар яратишади. Интерфаол стенд фестиваль иштирокчилари ва томошабинлари кўз ўнгида яратилиб, келгусида шаҳарнинг арт-объектларидан бирига айланиши мўлжалланган.
«Биз ушбу Янги йил байрами оддий, бироқ шуниси билан ўзгача шукуҳ таратувчи лаҳза сеҳри билан ёдда қолишини истаймиз. Чинакам мўъжиза қаршимизда ва у айни пайтда рўй бермоқда – айнан мана шу жорий йилдаги байрам учун Coca-Cola компаниясининг муждасидир. Масалан, бизнинг бутун бир жамоамизни қозоғистонлик оддий йигит Иманбекнинг бир қарашда одатий, лекин жуда таъсирчан кечмиши илҳомлантирди. У МДҲ минтақасида Gremmi мукофотига сазовор бўлган ягона ижодкор ва айни пайтда халқаро миқёсда энг машҳур диджейлардан биридир. Айнан у бизнинг янги йил жинглимиз учун Real Magic Single ремиксини ёзиб берган. Январь ойида Иманбек Dance Music Fest ҳедлайнерига айланади, ушбу тадбирда шунингдек Минелли ва мамлакатимизнинг энг яхши диджейлари иштирок этадилар», - деди Ўзбекистондаги Coca-cola Icecek бош директори Эзел Агаоглу.
Янги йил арафасида «Ҳумо Арена»да ўтказиладиган фестивалнинг маълум бир кунида осмон ёрқин бўёқлар билан безалади. Севимли бренд тайёрлаган сюрпризни мутлақо ҳамма томоша қилиши мумкин, бунинг учун шунчаки янгиликларни диққат билан кузатиш ва мўъжизалар энг оддий лаҳзаларда рўй беришига ишониш кифоя.
«Coca-Cola учун байрамда ўзининг асосий қадриятларига содиқ қолиш жуда муҳим, булар: яқинлар билан ўтказиладиган онлар, қалбни илитувчи совғалар, атрофдаги мўъжизалар ва эзгу ниятлардир, - деб таъкидлади Ўзбекистондаги Coca-Cola компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери Нази Арипжанова. – Биз ташкил этган тадбирларда йиғиб олинган пластик бутилкаларга янги ҳаёт бағишлаш янги йилдаги мўъжизанинг бир қисмига айланди. Ҳозирча барча тафсилотларни айта олмайман, аммо оддий бутилкани қандайдир янги ва фойдали нарсага айлантириш чиндан ҳам мўъжизадир».
Coca-Cola'нинг байрамона тадбирларига ҳозирданоқ қўшилишингиз мумкин:
Dance Music Fest учун чипта харид қилиш: Dance-Music-Fest-2021
New Year fest учун чипта харид қилиш: New-year-fest-2022
Stories'даги янгиликларни кузатиб боринг: @cocacola_uzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида