Uzbekistan Airways авиакомпанияси Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилнинг 24 декабридан бошлаб авиакомпания Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширади.
Эндиликда,
• HY 421 Тошкент – Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;
• HY 422 Деҳли – Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45;
Мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 млн 282 минг 850 сўм (багажсиз) ва 2 млн 612 минг 459 сўм (багаж билан).
Шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 млн 922 минг 586 сўм (багажсиз) ва 4 млн 435 минг 311 сўм (багаж билан бирга).
Нархлар 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.