• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 8 января 2022

Тошкентда ИИО ходимлари Malibu'ни ўқ-отар қурол билан тўхтатишди

Интернетда ҳайдовчи давлат рақамлари бўлмаган Malibu'да тақиқланган йўлга чиқиб кетиб, ИИО ходимларининг талабларига бўйсунмагани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

2591
0
ИИВ

Аввалроқ, ижтмоий тармоқда Тошкентда ИИО ходимлари Malibu'ни ўқ-отар қурол билан тўхтатишгани акс этган видео тарқалди. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур ҳолатга изоҳ берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 январь куни соат тахминан 15:00 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган А.А. бошқарувидаги Malibu шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.

Шундан сўнг, ходимлар ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллаганлар.

Натижада, автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2591
0