• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 27 ноября 2021

Тошкент ҳокимлиги иккита банкнинг 100 фоиз улушини Россияга сотмоқда

Россиянинг икки банки Ўзбекистондаги “Ўзагроекспортбанк” ва "Пойтахтбанк"ни харид қилишни режалаштирмоқда. 

854
0

Россиянинг икки банки Ўзбекистондаги “Ўзагроекспортбанк” ва "Пойтахтбанк"нинг  100 фоиз улушини (тўлиқ) сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда МДҲга аʼзо давлатларнинг ИИ халқаро молия-банк форумида Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Маълум қилинишича, "Ўзагроэкспортбанк"ни Россиянинг "Совкомбанк" банки харид қилади. "Пойтахтбанк"ни эса Россиянинг "Экспобанк" банки сотиб олади.

“Айни дамда томонлар келишув шартларини келишиб олишмоқда. Гап бир неча миллион доллар ҳақида кетмоқда”, - деди  бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сергей Хотимский “Ведомости”га битимнинг аниқ миқдорини ошкор қилмасдан. 

Ҳозирда "Совcомбанк"дан Ўзбекистонга киритиладиган инвеститсиялар лимити 1 миллиард доллар қилиб белгиланган. 

“Ўйлайманки, йил охиригача “Совкомбанк” ва “Експобанк” билан мос равишда “Ўзагроекспортбанк” ва “Пойтахт банк”нинг 100 фоиз аксияларини сотиш бўйича шартномалар имзолаймиз”, - деди Жамшид Қўчқоров.

"Ўзагроэкспортбанк" 2017 йилда, “Пойтахт банк”  2018 йилда ташкил топган бўлиб, икки банкнинг 100 фоиз улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли.

854
0