Таниқли физик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмий шахслар ўз ҳамдардликларини билдиришди.
У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган.
Темурбек Усмонов мамлакатда лазер физикаси ва технологиялари, ночизиқли оптика ва спектроскопия соҳаларининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига ўз ҳиссасини қўшган.
Олим 400дан ортиқ илмий мақолалар, 4та монография, 16та патент муаллифи бўлиб, унинг 150дан зиёд илмий мақолалари халқаро нуфузли журналларда чоп этилган.
Шунингдек, Темурбек Усмонов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан ҳам мукофотланган.