• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 декабря 2021

Шавкат Мирзиёев тўрт давлат элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Aрабистонининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

625
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 27 декабрь куни Латвия элчилари Райнис Трокша, Венгрия Гюла Ковач, Франция Орелия Бушез ва Саудия Aрабистони элчилари Юсуф ал-Утайбийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Президент янги тайинланган элчиларни дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.

"Aсосий вазифа – Ўзбекистонни 2030 йилга бориб аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатга айлантириш асосий вазифадир. Шу мақсадда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, янги иш ўринларини яратиш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестиция ва технологияларни кенг жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Мувозанатли, чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия давом эттирилади. Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда", — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон иқтисодий ва гуманитар инқирознинг олдини олиш, Aфғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш мақсадида халқаро ҳамжамият билан кенг ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Президент янги тайинланган элчилар вакиллари бўлган мамлакатлар билан кенг кўламли ва узоқ муддатли ҳамкорлик истиқб

олларига ҳам тўхталиб ўтди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими якунида Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига Ўзбекистон билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ва шарафли миссиясини бажаришда улкан муваффақиятлар тилади.

625
0