• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Культура 9 декабря 2021

Тошкентда COVID-19'дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил қилинади

Бу бўйича бошланган акциянинг дастлабки босқичида дарахтлар экилади.

920
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентда пандемия билан курашиш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

11 декабрь куни соат 10:00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.

Биринчи босқичда 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.

Қайд этилишича, акция ташкилотчилари — Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси Олмазор туман ҳокимлиги билан биргаликда.

Хусусий компания ва шахсларнинг ҳомийлиги ҳам ишлар янада ривожланишига ёрдам беради. Шу боис ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинади.

920
0