Германия ҳукумати раҳбари яширин овоз бериш йўли билан мунозараларсиз сайланади, дея хабар берди РИА новости нашри.
Жараён бошланишини Бундестаг президенти Барбел Бах эълон қилди. Мамлакат президенти Франк-Валтер Штайнмайер бўлажак ҳукумат раҳбари номзодини расман парламентга тақдим этди.
Германия Конституциясига кўра, канцлер парламент сайловидан сўнг Бундестаг томонидан сайланади ва уни федерал президентга тасдиқлаш учун таклиф қилади. Камида 369 депутатнинг овозини олган номзод канцлер бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Олаф Шолс нафақат ўзининг Германия социал-демократик партияси, балки Яшиллар ва Эркин демократик партия ҳам қўллаб-қувватлагани туфайли ғалаба қозонган.