• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 декабря 2021

Қашқадарёдаги “Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди

Бунга довондан ўтувчи йўл музлаб қолгани сабаб бўлган.

719
0
ФВВ

ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 13 декабрь куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. 

Қайд этилишича, бунга М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги асос қилиб кўрсатилмоқда. 

“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Ҳозирда “Тахтақорча" довонини қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади”, - дейилади хабарда.

719
0