• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 27 декабря 2021

Йил бошидан ўзбекистонликлар томонидан $502,8 миллионга тенг иномаркалар харид қилинди

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистонга импорт қилинган енгил автомобиллар ва электромобиллар ҳақида маълумот берди.

982
0
Иллюстрация / avto.ru

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 25та хорижий давлатлардан қиймати $502,8 миллионга тенг бўлган 23 155 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Автомобиллар асосан қуйидаги давлатлардан олиб кирилган:

• Хитой – 6 963 дона

• Корея – 5 630 дона

• Россия – 4 167 дона

• Қозоғистон – 3 731 дона

• Польша – 1 204 дона

• АҚШ – 479 дона

• Литва – 427 дона

• Таиланд – 250 дона

• Германия – 103 дона

• Япония – 88 дона

Бунда, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 донага камайган.

Бундан ташқари, 11 ой давомида 689 дона электромобиль импорт қилинган. Ўтган йил билан солиштирилганда, бу йил электромобиллар импорти 7 баравардан ошган.

982
0