• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 16 декабря 2021

Қорақалпоғистонда маҳкумни озод қилиш учун $10 минг сўраган ҳамшира қўлга тушди

У “тепада” танишлари борлигини айтиб алдаган. 

811
0
Прокуратура департаменти

Қўнғирот туманида маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали $10 минг эвазига муддатидан олдин озодликка чиқариб беришга ваъда берган.

Шундан сўнг, Ш.А. сўралган пулдан $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

811
0