• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 ноября 2021

Тошкент вилоятида «валютафуруш» $4,8 минг сотаётганида қўлга олинди

Қўлга олинган фуқаронинг ёнидан умумий миқдорда 55 минг долларга тенг сўм, доллар, тенге ва рубль топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

819
0
Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими, ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент туманида жойлашган кийим-кечак савдо бозори ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётгани учун фуқаро А.А. ушланган.

А.А. фуқаро С.га 4 800 долларни 51,8 млн сўмга сотаётганида қўлга олинган. Шунингдек, эркакдан $15 383, 264 минг тенге, 89 минг рубль ва 414,3 млн сўм олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

819
0