• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 ноября 2021

Ўз отасига сўйиш билан таҳдид қилган эркак бўйича қўшимча маълумот берилди

Самарқандлик эркак бунга отасини айбламоқда. Отаси унга эски мавзудан гапириб, "асабини ўйнаган".

1185
0
видеодан кадр

Аввалроқ, Жонбой туманида эркак маст ҳолда уйида жанжал қилиб, ўз отасига уни пичоқлаш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Ўрганиш жараёнида фуқаронинг маълумоти олий, оилали, икки нафар фарзанди борлиги, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яқинлари ва оила аъзолари билан жанжаллашганлиги маълум бўлди.

Отасининг айтишича, у 2012 йилда Россияга ишлаш учун кетган ва 2013 йилда қайтиб келган. Лекин спиртли ичимлик ичишга одатланиб қолган.

"У қадар кўп ичмайман. Вазият бўлиб қолганда, бир-бир ичиб тураман. Кўчадан кириб келганимда дадам ўзи менга эски мавзулардан гапирди. Бу эски мавзудаги гаплар одамнинг "асабини ўйнайдиган" эди", - деди жанжал кўтарган эркак.

Ушбу фуқаро билан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва туман бўлими масъул ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борди.

1185
0