• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 9 декабря 2021

Фарғонада уйига қарийб 220 минг дона пиротехника воситаларини яшириб қўйган шахс ушланди

Мамлакатга ноқонуний равишда деярли 340 млн сўмлик шундай воситаларини олиб кирган фуқаро қўлга тушди.

682
0
Божхона қўмитаси

Фарғонада 336 миллион сўмлик пиротехникалар сақланаётган хонадон фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қувасой шаҳрининг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро М.Ҳ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 336 миллион сўмлик 12 турдаги 215 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

682
0