• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 декабря 2021

Швейцария суди Гулнора Каримованинг 293 миллион доллардан ортиқ пулини мусодара қилди

Ўзбекистон Aдлия вазирлиги суд қарорига изоҳ берди.

1312
0
Instagram

Жорий йилнинг 22 декабрь куни эълон қилинган баёнотда Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг шерикларини оғирлаштирилган "пул ювиш"да айбланиб, 293 миллион доллардан ортиқ маблағ мусодара қилинганини эълон қилди.

"Бу Швейцария ҳуқуқ-тартибот идоралари учун муҳим ғалабадир, чунки бу Ўзбекистонга пулларни қайтариш бўйича кейинги музокаралар ўтказиш имконини беради", — дейилади Aдлия вазирлиги хабарида.

Шу билан бирга, суд қарорига кўра, бенефицтлар Гулнора Каримова бўлган "Takilant Ltd"га 70 миллион долларга яқин маблағ қайтарилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Швейцария Федерал Жиноят судининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори якуний эмас, чунки унда томонлар, хусусан, Швейцария ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқланган.

Бундан ташқари, ушбу маблағларга нисбатан AҚШ ваколатли органларининг уларни ҳибсга олиш тўғрисидаги даъвоси ва буйруғи ҳам мавжуд бўлиб, бу маблағларни компанияга қайтаришнинг иложи йўқ, ҳатто суд қарори чиққан тақдирда ҳам. 

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Швейцария Федерал прокуратураси Гулнора Каримова ва унга алоқадор фуқароларга нисбатан пул ювиш ва қалбакилаштириш гумонлари юзасидан кенг кўламли тергов бошлаган эди.

Гап Ўзбекистон бозорига чиқиш ва бу борада тўсиқларсиз ишлаш эвазига хорижий телекоммуникация компанияларидан ноқонуний йўллар билан олинган катта миқдордаги пул маблағларини "ювиш" ҳақида кетмоқда.

"Takilant Ltd"нинг Швейцария банкларидаги умумий қиймати 350 миллион доллардан ортиқ маблағлари Швейцария ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилаётган жиноий тергов доирасида Швейцария Федерал прокуратураси томонидан музлатиб қўйилди.

Қайд этилишича, маҳаллий давлат идоралари Гулнора Каримова ва унинг шерикларининг жиноий фаолият натижасида қўлга киритилган активларини қайтариш бўйича Швейцария ва AҚШ расмийлари билан фаол иш олиб бормоқда.

1312
0