• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 декабря 2021

Сурхондарёда эркак қайнонасининг юзига мушт тушириб, дўппослади

Қайнонасига қўшиб қайниопаларини ҳам урган эркак суд қилинди.

940
0
видеодан кадр

Сурхондарёда қайнонасини дўппослаган эркак 9 ойга қамалди.

Маълум бўлишича, Олтинсой туманида яшовчи Ш.М. ўз яшаш уйида шаръий никоҳ асосида иккинчи бор уйланиб яшаб юрган. Шу боис унинг расмий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи М.А. билан ўрталарида олдиндан келишмовчилик бўлган.

Қайд этилишича, эркак расмий никоҳида бўлган аёли М.А. ва унинг онаси, икки опаси билан тортишиб қолади. Тортишув вақтида қайнонаси Ж.Х.га қўл кўтариб, қасддан тан жароҳати етказади.

Эркак қайнонасининг юз, кўз ва бош соҳаларига бир неча маротаба мушт тушириб, қасддан урган.  

Шунингдек, қайниопаларининг ҳам саломатлигининг ёмонлашувига олиб келувчи жароҳатлар етказган.

Суд мажлисида Ш.М. аёли ва унинг оила аъзолари томонидан ўз онасига нисбатан ортиқча ҳаракатлар ва ҳақоратли сўзлар ишлатилгани боис шундай йўл тутганини билдирган.

Шунингдек, турмуш ўртоғи касаллиги сабабли унинг розилиги билан бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида уйланганини, турмуш ўртоғининг қариндошлари буни қабул қила олмай жанжал кўтарганини айтиб ўтган.

Суд қарорига кўра, Ш.М. ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

940
0