"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
— Чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
— Боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар берилади.
Шунингдек, кредитлар “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, “уста-шогирд” мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.
Мазкур имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада тақдим этилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун икки ой муддатда “Агробанк” АТБга ажратилган 2,9 триллион сўм ва “Микрокредитбанк” АТБга ажратилган 1,3 триллион сўм миқдоридаги ресурсларни мазкур банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.
Ваколатли банкларга дастур координаторларининг тақсимотига мувофиқ 3,65 триллион сўм миқдордаги кредит ресурслари 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.