Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусовни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Иброҳим Жунусов уч йил аввал — 2018 йилнинг 4 декабрида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланганди.