• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 24 декабря 2021

Гўшт ва картошкага берилган ҚҚС бўйича имтиёз яна 4 ойга узайтирилмоқда

Гўшт, картошка ва яна бир қатор маҳсулотлар импорти ҳамда уларни реализация қилиш учун берилган ҚҚС бўйича имтиёз муддати узайтирилмоқда. 

1219
0
http://t.me/toshkentprokuraturasi

Жорий йил охиригача гўшт ва гўшт маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳам ҚҚСдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Депутат Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, Парламентга ҳукумат томонидан киритилган қонун лойиҳасида мазкур имтиёзлар муддати яна 4 ой муддатга чўзилиши назарда тутилмоқда.

Унга кўра, 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади:

— Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

— Ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;

— Гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.

1219
0