• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 декабря 2021

Uzbekistan Airways янги йилга бир қатор тоифаларга махсус чегирмаларни эълон қилди

Шу йилнинг 31 декабрь кунидан 4 январь кунига қадар ички рейслар учун 30% дан 50% гача махсус чегирмалар жорий этилди.

681
0
UzNews.uz

"Uzbekistan Airways" АЖ янги йил байрами муносабати билан шу йилнинг 31 декабридан 2022 йил 4 январга қадар мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30% дан 50% гача чегирмалар эълон қилди.  

Чегирмалар Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги барча қатновларга амал қилади ва қуйидаги тоифадаги йўловчилар учун тақдим этилади. БУ ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.  

– Якка тартибдаги йўловчилар 30%; 

– Туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж,   лицей, ОТМ талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимлари талабалари ва тингловчилари ва бошқа идоралар учун 40%; 

– Оила учун 50% (2 ва ундан ортиқ, яъни: эр-хотин ва уларнинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари, ота ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари ёки она ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари) ;

– Нафақахўрлар учун 50%;

– Ногиронлиги бор шахсларга 50% ;

– 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга 50%;

– 1941-1945 йилларда уруш ва меҳнат фронтида кўрсатган фидокорлиги учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун 50%;

– Чернобил АЕС ҳалокати оқибатларини олдини олишда иштирок этган иштирокчилар учун 50%.  

Эслатма: 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чегирмалардан 1 тасини қўллашга рухсат берилади. Бир нечта чегирмаларни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. Юқорида кўрсатилган чегирмалар чақалоқлар ва 2 ёшга тўлмаган болалар учун амал қилмайди. Авиачипта харид қилаётганда тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши керак.

681
0