Наманган вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 13 ноябрь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи 67 ёшли фуқаро номаълум шахс унинг уйидан 65 минг долларни ўғирлаб кетганини маълум қилган ва бу борада чора кўришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, пулларни фуқаронинг 7-синфда ўқийдиган 13 ёшли невараси ўғирлагани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.