Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигидан 175 бош Туркман қулонларини «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ва «Сайгачий» мажмуа буюртма қўриқхонасига кўчириш ва мазкур ҳайвонларнинг тарихий ареаллари бўлган ҳудудларда уларнинг бош сонини тиклаш топшириғи белгиланган.
«Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг хабарига кўра, 17 бош Туркман қулони Қорақалпоғистондаги «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг Судочье бўлимига ва яна 13 бош қулон Жийдали бўлимига кўчирилган.