• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 июля 2017

Мирзиёев Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

3215
0

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Қозоғистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистонда Президент Нурсултон Назарбоевни жаҳон миқёсидаги буюк давлат арбоби ва улкан сиёсатчи, мамлакатимизнинг яқин дўсти ва ишончли ҳамкори сифатида яхши билиши таъкидланди.

Икки давлат раҳбарлари жорий йилда олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Томонлар ўзларини қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбарини яна бир бор самимий табриклаб, мустаҳкам саломатлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Суҳбат анъанавий самимийлик ва дўстона руҳда ўтди.

3215
0