• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 января 2018

Шавкат Мирзиёев бошчилигида навбатдаги видеоселектор бошланади

Бугунги йиғилишда Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича қилинган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланиши айтилмоқда.

2975
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларга тайёргарлик ишлари ҳолати ва амалга оширилаётган чоралар борасида йиғилиш бўлиб ўтади.

Соат 12:00да бошланиши айтилган ушбу видеселекторда Вазирлар, Қўмита раислари ва Вилоят ҳамда туман, шаҳар ҳокимлари, жойлардаги барча мутассадди раҳбарлар иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 27 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзоланган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови ўтказилди.

2975
0