Бу ҳақда пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифингда хабар қилинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, Мўминова Ситора, Дадажонова Муаттар ва Шамирова Зафира дезинфекция ўтказиш таклифи билан фуқаро Исматованинг ишончига кириб, уни 160.000 сўм эвазига «Био-Хлорактив» (хлорка) моддасини сотиб олишга мажбур қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов иши қўзғатилган. Айни вақтда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.