• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 февраля 2018

“Самарқандшаҳаргаз” ходими “Салланинг ўрнига каллани” келтирди

Доно халқимизда “Саллани келтир, дейишса бира тўла каллани олиб келади” деган ибора айнан “Самарқандшаҳаргаз” ходими учун ишлатилса ҳам нотўғри бўлмайди.

6624
0
rtoshpulat.blogspot.com

“Марказгазтаъминот” УК “Самарқандшаҳаргаз” филиалида газ назоратчиси бўлиб ишлайдиган С.Ҳожиев “Раҳбарият” топшириқ бергач, ўзи назорат қиладиган Самарқанд шаҳри Қадоқчилар кўчасидаги хонадонларга бориб, газдан қарзи бор деб билганларини бирин-кетин тармоқдан узиб ташлаган.

Жумладан, у 8-уйда яшовчи Ю.Салимовнинг хонадонидаги газ ўлчагичнинг пломбаси бузилган, дея ундан 4 миллион сўм жарима тўлайсиз деб талаб қилади.

Аслида эса Салимовлар хонадонидан уч киши ўзи, ўғли ва келини ҳар ойда, мунтазам 150 минг сўмдан газ тўловларини тўлаб боришган ва улар бундай қарздорлик қаёқдан келганини билишмайди.

Назоратчи эса кейинги гал келганида, ҳеч кимнинг гапига қулоқ тутмай, хонадон газини  тармоқда узиб кетди.

Шундан сўнг Ю.Салимов газ идорасига келиб яна бир бор ҳисобини текширди ва унга бу ерда ҳам қарзингиз йўқ, дея маълумотнома беришди.

Бу воқеалардан сўнг ҳам, истеъмолчининг хонадонига газ улаб берилмагач, у ўз манфаатларини тиклаш мақсадида Самарқанд вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди.

Бирлашма масъул ходимининг кўмаги билан вазият яна бир бор мутасадди мутахассислар иштирокида ўрганилди ҳамда Ю.Салимов қарздор эмас, аксинча, 363 минг сўмдан зиёдроқ олдиндан тўлови борлиги маълум бўлди.

 Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг хабарига кўра, “Самарқандшаҳаргаз”нинг назоратчисининг “ўзбошимчалик” билан қилган хатти-ҳаракати  оқибатида мазкур хонадон оила аъзолари қишли-қировли кунларда газсиз ўтиришга мажбур бўлди.

Ҳозирча ушбу ташкилот ходими қандай “жазо”га тортилгани ҳақида ташкилот мутасаддилари бирор бир маълумот бергани йўқ.

Биз эса бу воқеани ўрганишда давом этамиз, зеро қолган назоратчиларга бу сабоқ бўлиши керак деб уйлаймиз.

6624
0